Сурункали чарчаш синдроми доимий тарзда кузатиладиган кучли чарчоқ ҳолати бўлиб, унинг келиб чиқишини бирон-бир касаллик билан изоҳлаб бўлмайди. Чарчоқ бир неча ойлар давом этади ва беморнинг нормал иш фаолиятига таъсир кўрсатади. Сурункали чарчаш синдроми ҳар қандай ёшда учрайди. Бироқ бу синдром 25-45 ёшда кўп кузатилади.
Ким тез чарчайди?
Унинг сабаблари кўп. Ўтказилган вирусли инфекциялар, кучли стресс ҳолатлари, оғир касалликлардан яқинда тузалиб чиққан беморлар, доимий депрессияда юрадиганлар, соғлом турмуш тарзига амал қилмай яшайдиганларда сурункали чарчаш синдроми кўп кузатилади. Маълумки, ҳар қандай вирусли инфекция дастлаб иммунитетни нишонга олади. Шунинг учун ҳам организмда қўзғалган барча вирусли инфекцияларда умумий ҳолсизлик кузатилади.
Сурункали чарчаш синдроми оғир соматик касалликлардан тузалиб чиққан беморларда ҳам ривожланади. Уларда ўтказилган касаллик белгилари барҳам топса-да, аввалги жисмоний фаоллик тўла қайта тикланмайди. Бу ҳолат, айниқса, жисмонан ожиз, депрессиядан азият чекадиган ва иммунитети паст бўлган шахсларда ривожланади. Улар узоқ вақт аввалги иш фаолиятини тиклай олмай, тез чарчап қолаверишади.
Ишёқмаслик сари қадам
Бу синдромнинг асосий белгиси – узоқ давом этадиган умумий чарчоқдир. Чарчоқ жисмоний ҳаракатлардан сўнг кучаяди, дам олгандан кейин ҳам ўтиб кетавермайди. Албатта, бу ҳолсизлик беморнинг ақлий фаолиятига ҳам таъсир кўрсатади. Бемор бирор-бир матнни ўқиб, ўзлаштира олмайди, иши ҳам унумсиз бўлади ва натижада ўз касбини тўлақонли бажара олмайди. Ушбу ҳолатлар беморни ортиқча асабийлаштиради, жиззаки қилиб қўяди, диққатини бузади ва унинг нормал иш фаолияти ҳам издан чиқади. Баъзида бу беморлар асоссиз равишда ишёқмас, дангаса, баҳоначи, ялқов ва муғомбир лақабларини олишади. Шунингдек, бу ҳолат оилавий жанжаллар сабабчиси ҳам бўлади.
Бош оғриғи, бош айланиши, уйқу бузилиши, иштаҳа йўқолиши, кайфиятнинг тез-тез ўзгариб туриши, паришонхотирлик каби аломатлар кўп кузатилади. Шунингдек, юрак санчиши, қорин соҳасида нохуш сезгилар, қовуқ оғриқлари ва тананинг (айниқса, бўғимларнинг) турли жойларида ёқимсиз сезгилар ва оғриқлар кузатилади. Вирусли инфекциялардан сўнг ривожланган сурункали чарчаш синдромида лимфа тугунлари ҳам катталашади. Касаллик сурункали чарчаш синдроми деб аталса-да, унинг симптомлари кўп ҳолларда ўткир бошланади. Бу эса ўз вақтида ташхис қўйишни анча қийинлаштиради. Бу патологик ҳолат учун аниқ бир симптомларнинг йўқлиги ва касаллик сабабини аниқлаш қийинлиги беморни ҳам, шифокорларни ҳам анча сарсон қилиб қўяди. Узоқ текширувлар ва бошқа касалликларнинг йўқлигига асосланиб, беморга «сурункали чарчаш синдроми» ташхисини қўйиш мумкин.
Психоэмоционал стресслар касаллик кечишини оғирлаштиради. Касаллик узоқ давом этаверса, кетма-кет текширувлар ўтказилаверса, беморда апатия ва депрессия ҳолати вужудга келиши мумкин. Касаллик кечиши мижозга ҳам боғлиқ. Касаллик меланхоликларда оғирроқ кечади ва узоқ давом этади. Сангвиниклар бу касалликдан тезроқ тузалишади. Авваламбор, беморнинг атрофида соғлом психологик муҳит яратиш лозим. Ташхис қўйилгач, беморга бу оғир касаллик эмас, балки умумий чарчоқ ҳолати эканлиги, бу ҳолатдан тўла тузалиши тушунтирилади. Бундай маълумотлар, албатта, беморга ижобий таъсир кўрсатади. Даволашда психотерапия, физиотерапевтик муолажалар ва умумий тонусни оширувчи дорилар катта ёрдам беради. Беморга ичиш, чекиш каби салбий одатлардан воз кечиш, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш ва дам олиш сиҳатгоҳларига бориб туриш тавсия этилади.
ШАҢАРАҚ БИР МОЧАЛКАДАН ПАЙДАЛАНЫЎЫ МҮМКИН БЕ? Ҳәр бир шаңарақтың өзине тән гигиеналық әдетлери болады. Айырым үйлерде ҳәмме бир мочалкадан пайдаланса, базылары ҳәтте мочалкадан бир мәртеден артық пайдаланбайды. Қайсы жағдай шынында да гигиена көзқарасынан туўры болса, базылары буған тек ғана әдетленип қалған, болғаны. «Шаңарақлық» мочалкадан пайдаланыў қаншелли дурыс? Буған микробиологлар жуўап береди. Гигиена қағыйдаларына гөре, ҳәр бир адамның жеке мочалкасы ҳәм сүлгиси болыўы шәрт. Тис щёткасын айтпаса да болады. Өйткени ҳәр ким өз микробиозы, бактерияларына ийе болып, олар өзи ушын ғана қәўипсиз. Бирақ басқаларға зыян жеткерип қойыўы мүмкин. Биз айырым микроорганизмлер менен «апақ-шапақ» болып жасаймыз. Олар бәрқулла бизиң микрофлорамызда болады. Егер де оған сырттан жат денелер түссе, ортада қарама-қарсылық келип шығады. Бул ақыбетинде қышыма ҳәм бөртпелер сыяқлы қолайсыз жағдайлардан үлкен кеселликлерге дейин себеп болыўы мүмкин. Әдетте мочалка қурғап үлгермейди, себеби ол ҳәрдайым ығал жерде турады. Сол тәризде ол бактериялар, соның ишинде Staphylococcus aureus (алтын рең стафилококк) көбейиўи ушын қолай шараят жаратады. Бул бактерия көплеген кеселликлерди келтирип шығарыўы мүмкин: безеў (угри) сыяқлы жеңил тери инфекцияларынан баслап менингитге шекем. Кеселлик жуқтырыўдың алдын алыў ушын айрықша мочалкадан пайдаланыў, ислетип болғаннан кейин жақсылап жуўып кептириў талап етиледи.
Шадлық гормонлары туўралы
Денсаўлықтың дәрежелери
Мәмлекетлик медицина қамсызландырыў механизмлерин енгизиў бойынша әмелге асырылатуғын ис-илажлар ҳаққында МАҒЛЫЎМАТ
Биз түрли кеселликлерге қарсы гүресиўде дәрилерге сүйенемиз. Сол себепли, ҳәр бир шаңарақта үлкен бе, киши ме дәри қутысы болады. Ҳәтте дәрилер менен емлениўге қарсы адамлардың үйинде де биринши медициналық жәрдемди көрсетиўге мөлшерленген дәри қутысы бар. Олардан ең керек ўақытларда пайдаланып, дәртимизди жеңиллестиремиз. Усы дәри-дәрмақлардың биз билмеген қандай зыянлары бар? Бүгинги тема тап усы ҳаққында…