Физиотерапия: қайси касалликда қандай қўлланилади?

RA-img

  


УКОЛДАН ҚОЛГАН «ЁНҒОҚЛАР» ФИЗИОМУОЛАЖАЛАР ЁРДАМИДА ДАВОЛАНАДИ

 

«Ёнбош соҳамга антибиотикли муолажа олганимда, ўша соҳада қаттиқ бир нарса пайдо бўлди. Уни қандай қилиб бартараф этиш мумкин?»

 

— Сиз айтиб ўтган қаттиқ нарса тиббиёт тилида инфильтратлар деб аталади. Инфильтратлар кўп инъекция оладиган беморларнинг ёнбош ҳамда билак соҳаларида пайдо бўлади. Шунингдек, қандли диабет билан хасталанган беморларда ҳам шу ҳолат кўп бор кузатилади. Чунки уларда уколнинг сўрилиши қийин кечади. Шунинг ҳисобига инфильтратлар пайдо бўлади. У ўз вақтида даволанилмаса, йиринглаб кетиши мумкин. Инфильтратларнинг йирингли босқичида физиотерапия ёрдамида даволашга ҳожат қолмайди. Чунки укол қилинган соҳада халтача пайдо бўлиб, у ўз ичига йиринг йиғиб олади.

Инфильтратнинг биринчи белгилари бошланишидаёқ жарроҳ билан маслаҳатлашиш зарур. Агар ўша соҳада эндигина қизариш, қичишиш, озгина лўқиллаш жараёни бошланган, инъекция ўрни қаттиқлашган бўлса,  бу ерга физиотерапия муолажалари — ультра юқори тўлқинли токлар (УВЧ), ўта юқори тўлқинли токлар (СВЧ) қўллаш мумкин. Мазкур муолажалар таъсирида ўша соҳада қон айланиши яхшиланади. Сўрилиш юзага келади. Ва йиринг йиғилишининг олди олинади. Агар йиринг йиғилган бўлса, у ерга   ультра юқори тўлқинли токлар юбориш мумкин эмас. Чунки у қон томирлар орқали йирингни бутун организмга тарқатиб юборади.

Йирингли жараёнда инфильтрат ҳаддан ташқари қизариб кетган бўлади. Ўзи шишган, ўша соҳанинг ҳарорати юқори бўлади. Ундан ташқари, беморнинг тана ҳарорати ҳам кўтарилади. Йирингли жараён кузатилганда, ўша соҳа жарроҳ томонидан очилиб, йиринг олиб ташлангандан кейин яранинг битишини тезлатиш мақсадида физиотерапия муолажаларидан фойдаланиш мумкин. 

Инфильтрат юзага келишининг 2-3 кунларидан бошлаб ультратовуш тўлқинли муолажаси бажарса булади. Мазкур муолажа гепаринли мазь ёрдамида амалга оширилади. Шунда инфильтратларнинг сўрилиши икки баравар тезлашмоқда.

Инфильтратларни бартараф этишда беморнинг аҳволига қараб, муолажа тури танланади. Уни амалга оширишда бир кун ҳам катта аҳамиятга эга. Бир кун кечикиш оқибатида қайсидир муолажани амалга оширишга монеликлар бўлиши табиий. Бу инфильтратни даволашга ҳожат йўқ дегани эмас.

Инфильтрат қаттиқ бўлиб, инсонга у қадар зиён етказмагандек бўлиши мумкин. Лекин, барибир, уни ўз вақтида сўрдиришга эътибор берган маъқул. Чунки у атрофдаги қон ҳамда нерв томирларни эзиб қўяди. Ёнбошдаги инфильтрат оёққа кетаётган томирларни зарарлаши, аниқроғи, қисиб қўйиши эҳтимолдан холи эмас. Устига-устак эски инфильтрат ҳам кун келиб асорат бермаслигига ҳеч ким кафолат бермайди. Дейлик, одам иммунитети пасайиб, шамоллади. Шу пайтда инфильтрат яллиғланиб, инсонга азоб бера бошлайди. 

Уколдан сўнг кўкариш ҳаммада ҳам кузатилавермайди. Бу беморнинг қон томирлар ҳолати билан боғлиқ. Муолажалардан сўнг кўкариш кўпинча қон томирлар деворининг мўртлигидан юзага келади. Қон томир деворлари эластик инсонларда ҳеч қачон бу ҳолат кўзга ташланмайди. Қон томирларнинг эгилувчанлиги суст бўлса, ўша жойда қон томирдан қон чиқиб, кўкариш пайдо бўлади. Бундай ҳолатнинг олдини олиш учун қон томир деворларини мустаҳкамлаш зарур. Шу мақсадда шифокор беморга аскорбин кислотасини тавсия этади. Чунки бу модданинг етишмовчилиги организмда шундай ҳолат юзага келишига замин яратади. Тўғри, баъзи ҳолларда ҳамширанинг нотўғри укол қилиши натижасида ҳам кўкариш келиб чиқиши мумкин.

 

 

ЭЛЕКТРОФАРЕЗ  МИЛК КАСАЛЛИГИНИ ДАВОЛАЙДИ

 

«Милк касаллигини даволашда физиомуолажалар самара берадими?»

 

— Бундай шикоят билан келган бемор аввал стоматолог кўригига юборилади. Агар бемор милкида йирингли жараёнлар, емирилишлар бўлмай, фақат шамоллаш ёки яллиғланиш жараёнлари аниқланса, физиотерапевт бемор милк соҳасига электрофарез муолажасини буюради. Бу муолажа милкда қон айланишини яхшилайди. Яллиғланишларни камайтиради. Оғриқни босади. Шишларни қайтаради.

Мабодо стоматолог беморда йирингли жараён мавжудлигини қайд этса, у ҳолда, мазкур муолажа тавсия этилмайди. Акс ҳолда, ушбу муолажа беморга салбий таъсир кўрсатиши, яъни йирингни бутун организмга тарқатиб юбориши мумкин.

 

 

ФИЗИО-МУОЛАЖАЛАР ОНА СУТИГА ТАЪСИР ЭТМАЙДИ

 

«Кўкрак соҳасига қўлланадиган физиомуолажалар она кўкрак сутига таъсир кўрсатадими?»

 

— Эмизикли аёлларнинг кўкрагида бирор муаммо бўлса, албатта, энг аввало, жарроҳ кўригидан ўтиш зарур. Агар маститнинг бошланғич даври бўлиб, йирингли жараён бошланмагани аниқланса, уни дорилар билан тозалаш  мумкин. Касалликнинг йиринг-ли даврида физиомуолажалар тақиқланади. Чунки у кўкракдаги йирингнинг организм бўйлаб тарқалишига олиб келади.

Сиз хавотир олманг, физио-терапия муолажалари она сутининг сифатига таъсир қилмайди. Бироқ уни касалликнинг ўткир даврида қўллашга қарши монеликлар мавжуд. Шифокор сизни кўрикдан ўтказган, шунга кўра тавсия берган. Уни амалга ошириб, муаммонгиздан халос бўлишингиз мумкин.

 

Ең көп оқылғанлар

Гигиена қағыйдалары

ШАҢАРАҚ БИР МОЧАЛКАДАН ПАЙДАЛАНЫЎЫ МҮМКИН БЕ? Ҳәр бир шаңарақтың өзине тән гигиеналық әдетлери болады. Айырым үйлерде ҳәмме бир мочалкадан пайдаланса, базылары ҳәтте мочалкадан бир мәртеден артық пайдаланбайды. Қайсы жағдай шынында да гигиена көзқарасынан туўры болса, базылары буған тек ғана әдетленип қалған, болғаны. «Шаңарақлық» мочалкадан пайдаланыў қаншелли дурыс? Буған микробиологлар жуўап береди. Гигиена қағыйдаларына гөре, ҳәр бир адамның жеке мочалкасы ҳәм сүлгиси болыўы шәрт. Тис щёткасын айтпаса да болады. Өйткени ҳәр ким өз микробиозы, бактерияларына ийе болып, олар өзи ушын ғана қәўипсиз. Бирақ басқаларға зыян жеткерип қойыўы мүмкин. Биз айырым микроорганизмлер менен «апақ-шапақ» болып жасаймыз. Олар бәрқулла бизиң микрофлорамызда болады. Егер де оған сырттан жат денелер түссе, ортада қарама-қарсылық келип шығады. Бул ақыбетинде қышыма ҳәм бөртпелер сыяқлы қолайсыз жағдайлардан үлкен кеселликлерге дейин себеп болыўы мүмкин. Әдетте мочалка қурғап үлгермейди, себеби ол ҳәрдайым ығал жерде турады. Сол тәризде ол бактериялар, соның ишинде Staphylococcus aureus (алтын рең стафилококк) көбейиўи ушын қолай шараят жаратады. Бул бактерия көплеген кеселликлерди келтирип шығарыўы мүмкин: безеў (угри) сыяқлы жеңил тери инфекцияларынан баслап менингитге шекем. Кеселлик жуқтырыўдың алдын алыў ушын айрықша мочалкадан пайдаланыў, ислетип болғаннан кейин жақсылап жуўып кептириў талап етиледи.

Оптимистлер узақ жасайды

Замира Мадраимова, Нөкис қалалық 1-санлы шаңарақ поликлиникасының улыўма әмелият шыпакери

Шадлық гормонлары туўралы

Шүкирлик етпеймиз…

  

Аёллар саҳифаси

  

ҲАҚЫЙҚЫЙ САЛАМАТЛЫҚ ДЕГЕН НЕ?

Ж. Данебаев

Денсаўлықтың дәрежелери

«Мәмлекетлик медициналық қамсызландырыў механизмлерин енгизиўге байланыслы илажлар ҳаққында»ғы Президент Қарары қабыл етилди

Қурал Жалғасбаевич Камалов, Мәмлекетлик медициналық қамсызландырыў қоры аймақлық бөлими баслығы

Мәмлекетлик медицина қамсызландырыў механизмлерин енгизиў бойынша әмелге асырылатуғын ис-илажлар ҳаққында  МАҒЛЫЎМАТ

ДӘРИ ҚАШАН ЗӘҲӘРГЕ АЙЛАНАДЫ?

Биз түрли кеселликлерге қарсы гүресиўде дәрилерге сүйенемиз. Сол себепли, ҳәр бир шаңарақта  үлкен бе, киши ме дәри қутысы болады. Ҳәтте дәрилер менен емлениўге қарсы адамлардың үйинде де биринши медициналық жәрдемди көрсетиўге мөлшерленген дәри қутысы бар. Олардан ең керек ўақытларда пайдаланып, дәртимизди жеңиллестиремиз. Усы дәри-дәрмақлардың биз билмеген қандай зыянлары бар? Бүгинги тема тап усы ҳаққында…

Категориялар