Тиббиётнинг заҳматли ўтмиши

Жуманазар МАДИЕВ, Соғликни сақлаш аълочиси, Дўстлик ордени соҳиби, Бандихон тумани тиббиёт бирлашмаси оилавий шифокори
RA-img

“Зарурат одамларни тиббий санъатни кашф этишга мажбур қилди”

 Гиппократ


5-10-асрларда одамларнинг ўртача умри 30 ёшдан ошмаган, 75% болалар 5 ёшгача нобуд бўлишган. Археологик ва тарихий манбаларга асосан дастлабки ибтидоий (примитив) даво муолажа усуллари бир неча миллион йиллар аввал яшаган одамсимон махлуқот (антрапоид)лар давридаёқ пайдо бўлган. “Уларнинг даврида табиат соф, ҳаво экологик тозалиги боис соғлом ва бақувват бўлишгани боис касаллик бўлмаган’’ дейишган бир гуруҳ олимлар. “Улар жуда қийналиб, машаққат билан кун кечириб, ҳатто чумолилар билан озиқланишган’, - деб ёзади айрим антик олимлар. Француз файласуфи Жан Жак Руссо қадимги аждодларимиз яшаган даврида касаллик бўлмагани учун даволанишга эҳтиёж бўлмаганини ёзади. Бу даврни “олтин давр” деб атаб, тиббиёт ривожини эса – одамларнинг ривожи, маданияти дея асослашган. Организмда ўзини-ўзи ҳимоя қилиш хусусияти борлиги исботланиб, фанда “ички тиббиёт’’ деб аташган. Инсоният борки тиббиёт мавжуд, тирик экан жароҳатланган, хасталанган, - демак даволанишган. Дастлабки тиббий муолажалар одамсимон махлуқ (антропоид)ларда Африка ва Осиёда ҳамда Ўрта Осиё ҳудудларида бошланганлиги, топилган суяк қолдиқларидан маълум. Ҳабашистон (Эфиопия) олими Алемайе Асфью 1976-йилда Хадар сойида (Шарқи-шимолий Ҳабашистон) одамсимон махлуқотларнинг тошга айланиб кетган суягини топган. Бу махлуқотлар 2 800 000 йил илгари яшаган деган фикрга келишган. 1959-йилда археолог Луис Лики Олдувай дарасида (Танзания) яшаган деган хулосага келишган.

Тиббиёт тарихчиси Ф.Р.Бородулин тиббиётнинг келиб чиқиши ва шаклланишини кишиларнинг моддий яшаш шароити билан боғлайди.  Ибтидоий одам таёқнинг учига тош боғлаб оддий қурол ясаш учун 1 000 000, оловни ихтиро қилиш учун 500 000, гапириш-сўзлашишга эришиш учун 200 000 йил сарф бўлган. Инсоният бугунги кунда атомнинг сирини очиб, ундан ўз эҳтиёжи йўлида фойдаланиш, ойга чиқиб, уни ўрганишга бор-йўғи 200 йил кифоя қилди холос. Бу бугунги кун инсониятининг ақли-шуури ва тафаккури меваси бўлса, ажабмас.

Тиббиёт рамзи ҳақида: Хомер (Гомер)нинг “Илиада” достонида Троян жанги  ҳақида ёзилиб, унда тиббиёт ходимлари ҳам қатнашганлиги ва ҳарбий тиббиётга асос солинганлиги кўрсатилади. Асар эрамиздан олдин 1193-1184 йилларда Юнонистон (Греция)да бўлган жангда табобат отаси, кейинчалик тиббиёт худоси деб тан олинган Асклепий қатнашганлиги битилган. Оилавий табобатчи Асклепий ўғиллари Махаон (жарроҳлик соҳаси билан шуғулланган) ва Подамарий эса (терапевтик даволаш усули), қизлари Панакея эса беморларни дори-дармон билан (фармацевтик) муолажа қилган бўлса, Ҳигения эса (кейинчалик Гигения дея аталиб кетган) касалликнинг олдини олиш билан шуғулланиб кетган. Соҳа мутахассислари гигиена фани тарихини шунга ишора, санитария сўзини эса саломатлик маъносини беришини асослайди. Юнон тасвирий санъатида Ҳигения илон ўралиб турган қадаҳни ушлаб турган гўзал аёл тимсолида тасвирланади. Маъноси: Табиб илон каби жуда доно ва ақлли бўлиши лозим (қадимда илонни ақлли ва доно ҳисоблашган).

Касаллик тарихи ва шифокорлар қасамёди: Дунё тамаддуни тиббиётига таъмал тошига забардаст ҳисса қўшган Юнонистонлик илоҳий табиб Асклепий авлоди (аниқ маълумоти йўқ) тақаладиган оилавий табиблар сулоласи Ҳиппократ (Гиппократ 460-377)дир. Бу сулолада 3 та Ҳиппократ бўлиб, мавзумиз қаҳрамони уларнинг энг кичиги бўлиб, тиббиёт тарихида беморнинг аҳволини ёзиб қолдирадиган “касаллик тарихи”га 2500 йиллар муқаддам асос солган. Қаҳрамонимиз Ҳиппократнинг фарзандлари, шогирдлари ва ўзи ёзган (12 томи шахсан ўз қаламига мансуб) 72 томлик “Ҳиппократ тўплами” асари бизгача етиб келган. Бу тўпламни Самарқанд Тиббиёт Олийгоҳи профессори И.В.Руднев юнон тилидан рус тилига таржима қилган. Тўпламнинг 1-томи ”Ҳиппократ” қасамёди билан бошланади. Ўрта аср тиббий дорулфунунлари битирувчилари ва саломатлик поспонлари шу қасамёдни айтиб онт ичишган. Ҳозирги шифокорлар қасамёдига  ўхшаш.

Антисептика ва зарарсизлантириш (стерилизация)га асос солган олим (Темурийлар сулоласи салтанати Улуғбек даврида яшаб ўтган) машҳур табиб (жарроҳ) Тожиддин Ҳаким жарроҳлик амалиятидан олдин бор асбоб-ускуналарини оловда қиздириб (стерилизация) кейин ишлатган. Жарроҳлик амалиёти вақтида қўлини майдалаб тўғрилган пиёзга тез-тез тиқиб (пиёз таркибидаги фитонцит микробларни ўлдириши ўрганилмаган даврда) антисептикага асос солди.

“Карантин” нинг келиб чиқиши: Маълумки Ўрта асрга келиб бошқа фанлар қатори тиббиёт ҳам тез тараққиёт топа бошлади. Саломатликка дахлдор олимлари чума, тиф, буғма, вабо каби кўпгина касалликлар давосини топа олмаган бўлсада, бемор билан мулоқат туфайли юқишини исботлади. Шу сабабли бемор, нотаниш ва четдан келганлар билан аҳолини мулоқатини ўртача 40 кун чеклашган. Лотинча “кварантин’’ сўзи бугунги тиббиётдаги “карантин’’ сўзининг асоси. Ўша даврда четдан келган тирик мол, савдогарлар 40 кун ичида касал бўлмаса кейин шаҳарга киришга рухсат берилган. Чума (ўлат) Европа эпедемияси: Европанинг 24-50 миллион яъни аҳолисининг 3/1ини нобуд қилди. Мўғул-татар қўшинлари орқали Хитойга ўтган эпидемия 200 йил давом этди. 1465-йилда Рагуз ва 1485-йилларда Венецияда эпедемия бор мамлакатлардан келган кемалар олисроқ бандаргоҳга олиб борилиб 40 кунлик карантинга қўйилган. Шу билан эҳтиёт чораси карантин жамоат қонунига асос солинди. 1546-йили италян врачи Д.Фракастора касалликлар юқумлилик назариясини, кейинчалик ҳарбий врач Парацельслар ҳам кўтариб чиқди. Улар фанга инфекция ва дизенфекция тушунчаларини таклиф этди. 1670-йили микроб назариясини Голланд олими Антон Левенгук кашф этган микроскоп орқали кўрилгач бу микро дунё касаллик қўзғатувчилар дея фанга жорий қилди. Тиб илми султони Луқмони Ҳаким ҳақида: Искандар Зулқайнар давридаги битикларда афсонавий воқеалар қаҳрамони 1000 йил умр кўрувчи, табиий гиёҳлар билан гаплашадиган, 1000 хил дардни даволай оладиган Луқмони Ҳаким аслида тарихий шахс. У пайғамбар Довуд а.в. ҳукмронлигининг 10-йилида туғилган. Қизил денгизнинг Акоба қултиғидаги Элат шаҳрида яшаган. Жаноби пайғамбаримиз с.а.в. дан “Қора танли халқларни ҳам дўст тутинглар, - зеро уларнинг 3 таси жаннат аҳлининг улуғларидан бўлур”, - деган марҳаматлари бор. 1. Луқмони Ҳаким, 2.Наҳоший (Қадимги Ҳабашистон подшоси), 3. Муаззин Билол Ҳабаший (пайғамбаримиз с.а.в. нинг муаззини). Луқмони Ҳакимнинг “Энг ширин лаззат саломатликдир”, - дея ўз давридаёқ битган панду насиҳатлари бугунги даврда ҳам қадрини йўқотмаган. Қуръони Каримда Луқмони Ҳаким яратганга яқин инсон сифатида зикр этилган. 34 оятдан иборат “Луқмон” сурасида ўзи ва фарзандларига қолдирган панду ўгитлари ҳақида хабарлари баён қилинган. А.Навоий ҳазратларининг ”Тарихи анбиё ва ҳукамо” номли асарида Луқмони Ҳакимни улуғ донишманд эканлигини баён қилинади. Саломатликнинг олтин қоидаси – бу тиббий саводхонликдир. Пайғамбаримиз с.а.в. “Илмни ёзиш билан мустаҳкамланглар (кишанланглар)”, - деган ул зоти муборак.Илмни пухта эгаллаб, эришган ютуқ ва натижаларни кейинга авлодга ёзиб қолдиришни марҳамат қилганлар. 10-асрлар ижод аҳли Навоий, Беруний, Жомий кабиларнинг асарларида саломатликка оид жўяли ва қимматли маслаҳатлар учрайди. Ўша давр тартибига кўра барча дорулфунунларда дастлаб араб тили ва тиббиёт яъни талиблар дарсликларида тиббиётга оид мавзулар ёки фанлар киритилган. Дунё тиббиёти тамаддунига тамал тоши қўйган дарғалардан ватандошимиз Ибн Сино: Тадбир одам соғлигини сақламоқнинг иложи, Иллат тегса, унга даво излар тибнинг ривожи, - деб ёзган.

Жоҳилият – инсоният учун кулфатдир, дейди дона халқимиз. Дарҳақиқат тиб ривожида жоҳилий урф-одатларимиз тиб фани ривожига билиб-билмай тўсқинлик қилганига оқ соч тарих гувоҳ. Соҳибқирон бобомиз “Аскарлари бақувват эл қудратли бўлур, қудратли элнинг аскарлари бақувват бўлур”, умри боқий шижоати билан жисмоний фаолликнинг саломатликка эришишдаги ўрни билан тиб ривожига ҳисса қўшди. Ундан кейин соҳасига оид фанлар ўрганилган. З.М.Бобур (1483-1530)нинг ”Бобурнома” асарида Самарқандда илк бор “Султоний ва Мириброҳимий” номли сифатли қоғоз ишлаб чиқарилганлиги, фан тараққиёти ривожига етакчи ўрин тутган қоғоз ишлаб чиқарилиши олдин фақат Хитойда (ҳозир ҳам мамлакатимизда қоғоз ишлаб чиқариш заводи йўқ) бўлганлиги кўпгина битикларда келтирилган. Ўша даврда юртнинг осайишталиги фан ривожидаги саломатлик йўлида ҳам ижобий силжишлар даври бўлди. Хитой ва Ҳиндистондан чой, қора мурч каби кўплаб доривор гиёҳлар-зираворлар келтирилиб истеъмолга чиқарилди. 1638-йилда Россия ҳукмдори Михаил Фёдоровичга муғул хони Олтинхон 4 пуд (1 пуд 32 кг) чойни совға қилгани ҳақида  битиклар бор. Чойнинг ўлкамизга кириб келиши ва истеъмоли тарихи шу даврлардан бошланди. Асли чойнинг тарихи жуда-жуда узоқларга бориб тақалади (Хитой афсонавий асарларида битилган ча дейилиб, яшил япроқ маъносини бериб 3000 йиллардан бери истеъмолда). Чой энг яхши ўсимликдир, - деб ёзади А.Р.Беруний у мураккаб дорилар ўрнини босади, аммо мураккаб дорилар етказадиган зарарни чой етказмайди, аксинча наф келтиради. Чойда шаробнинг организмига зарарини даф қилиш хусусиятларини ўз асарларида кўрсатган. Сир эмас-ки, бугунги давр дастурхонларимизда ҳам чойнинг ўз ўрни беқиёс. Ширакайфликни сергаклантириш, овқатни ҳазмини яхшилаш учун аччиқгина чой истеъмоли айни муддао.

Водий аҳлининг қалампирни хушлаш тарихи: Қўқон хонлигигининг Худоёрхон (норасмий хабар, аммо битикларда баён қилинган) ҳукмрон даврларида сарой табиблари аҳоли орасида буқоқ (зоб) касаллигининг кенг тарқалганидан безовталаниб, хонни огоҳлантиради. Бу касалликнинг олдини олишда қалампир наф келтирилишини сарой табибларидан эшитган хон, йиғиндан сўнг фармон ёздирди. “Барча ерлик аҳоли томорқаларида қалампир экишни ва истеъмолини жорий қилсин”, - дея фармон ижроси назоратини сарой мулозимларига юклади. Бу фармон таъминланиши саломатликка мослиги ва хуш таъмлиги боис кенг оммага тарқалди ва бугунгача аҳамиятли. Нон юзига кунжут сепилиши тарихи:  Бухоро амири Субхонқулихон даврида ёзнинг жазирама кунларида аҳоли орасида ич кетиш (дезентерия) касали кучайиб кетади. Субхонқулихон табобатга, саломатликка наф келтирувчи гиёҳлар ҳақида манбаларга қизиқувчан эди. Бу касалликка кунжут нафлиги учун “Барча нонвойлар нон юзига кунжут сепиб тайёрлаши” ҳақида амр қилди. Бу кунжут ноннинг янада хуштаъм, мазали бўлишига сабаб бўлди ва бугунги кунда кенг оммага тарқалди. Ушбу битигимизда тиббиёт соҳасининг узоқ аммо заҳматли ўтмиш тарихига назар ташлаб, соҳага ҳисса қўшган антик олим ва аждод касбдошларнинг пок руҳини шодлашни ниятладик. Тиббиёт ходимлари касб байрами билан саломатлик карвонининг ибратли йўловчилари бўлган касбдошларимиз байрами билан қутлашни истадик.

Ең көп оқылғанлар

Гигиена қағыйдалары

ШАҢАРАҚ БИР МОЧАЛКАДАН ПАЙДАЛАНЫЎЫ МҮМКИН БЕ? Ҳәр бир шаңарақтың өзине тән гигиеналық әдетлери болады. Айырым үйлерде ҳәмме бир мочалкадан пайдаланса, базылары ҳәтте мочалкадан бир мәртеден артық пайдаланбайды. Қайсы жағдай шынында да гигиена көзқарасынан туўры болса, базылары буған тек ғана әдетленип қалған, болғаны. «Шаңарақлық» мочалкадан пайдаланыў қаншелли дурыс? Буған микробиологлар жуўап береди. Гигиена қағыйдаларына гөре, ҳәр бир адамның жеке мочалкасы ҳәм сүлгиси болыўы шәрт. Тис щёткасын айтпаса да болады. Өйткени ҳәр ким өз микробиозы, бактерияларына ийе болып, олар өзи ушын ғана қәўипсиз. Бирақ басқаларға зыян жеткерип қойыўы мүмкин. Биз айырым микроорганизмлер менен «апақ-шапақ» болып жасаймыз. Олар бәрқулла бизиң микрофлорамызда болады. Егер де оған сырттан жат денелер түссе, ортада қарама-қарсылық келип шығады. Бул ақыбетинде қышыма ҳәм бөртпелер сыяқлы қолайсыз жағдайлардан үлкен кеселликлерге дейин себеп болыўы мүмкин. Әдетте мочалка қурғап үлгермейди, себеби ол ҳәрдайым ығал жерде турады. Сол тәризде ол бактериялар, соның ишинде Staphylococcus aureus (алтын рең стафилококк) көбейиўи ушын қолай шараят жаратады. Бул бактерия көплеген кеселликлерди келтирип шығарыўы мүмкин: безеў (угри) сыяқлы жеңил тери инфекцияларынан баслап менингитге шекем. Кеселлик жуқтырыўдың алдын алыў ушын айрықша мочалкадан пайдаланыў, ислетип болғаннан кейин жақсылап жуўып кептириў талап етиледи.

Оптимистлер узақ жасайды

Замира Мадраимова, Нөкис қалалық 1-санлы шаңарақ поликлиникасының улыўма әмелият шыпакери

Шадлық гормонлары туўралы

Шүкирлик етпеймиз…

  

Аёллар саҳифаси

  

ҲАҚЫЙҚЫЙ САЛАМАТЛЫҚ ДЕГЕН НЕ?

Ж. Данебаев

Денсаўлықтың дәрежелери

«Мәмлекетлик медициналық қамсызландырыў механизмлерин енгизиўге байланыслы илажлар ҳаққында»ғы Президент Қарары қабыл етилди

Қурал Жалғасбаевич Камалов, Мәмлекетлик медициналық қамсызландырыў қоры аймақлық бөлими баслығы

Мәмлекетлик медицина қамсызландырыў механизмлерин енгизиў бойынша әмелге асырылатуғын ис-илажлар ҳаққында  МАҒЛЫЎМАТ

ДӘРИ ҚАШАН ЗӘҲӘРГЕ АЙЛАНАДЫ?

Биз түрли кеселликлерге қарсы гүресиўде дәрилерге сүйенемиз. Сол себепли, ҳәр бир шаңарақта  үлкен бе, киши ме дәри қутысы болады. Ҳәтте дәрилер менен емлениўге қарсы адамлардың үйинде де биринши медициналық жәрдемди көрсетиўге мөлшерленген дәри қутысы бар. Олардан ең керек ўақытларда пайдаланып, дәртимизди жеңиллестиремиз. Усы дәри-дәрмақлардың биз билмеген қандай зыянлары бар? Бүгинги тема тап усы ҳаққында…

Категориялар