Активлаштирилган кўмир — инсон организмини тозалашда дунёдаги энг қадимий ва оммавий услублардан биридир. У минг йиллар давомида шарқ табобатида, хусусан хитой табобатида заҳарланишга қарши восита сифатида қўлланиб келган.
Бизнинг давримизда эса, бу восита алкогол ва гиёҳвандлик моддалари билан заҳарланишда биринчи ёрдам воситаси сифатида ишлатилади.
Агар сиз овқат ҳазм қилиш жараёнини яхшилаш, холестерин миқдорини пасайтириш ва ҳатто қартайишни секинлаштириш учун табиий восита излаётган бўлсангиз — активлаштирилган кўмир бу соҳада мислсиз воситадир.
Активлаштирилган кўмирнинг саломатлик учун фойдали хоссалари:
Қорин дам бўлиши ҳаммада ҳам содир бўлиб туради. Мутахассислар фикрича, ҳар бир киши суткасига 14 марта дамдан фориғ бўлиб туриши меъёрий-табиий ҳолат ҳисобланади. Лекин сизни метеоризм ёки оғриқли қорин дам бўлиши безовта қилаётган бўлса, бунда сизга активлаштирилган кўмир ёрдам беради.
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, овқат истеъмолидан олдин активлаштирилган кўмир таблеткалари истеъмол қилинганида, ичакларда йиғилган газлар миқдори сезиларли равишда қисқаради.
Холестерин миқдорининг кўпайиши юрак-қон томир касалликлари келиб чиқиш эҳтимолини икки баробарга кўпайтиради.
Бир ой мобайнида 8 г миқдордаги активлаштирилган кўмир таблеткасидан уч маҳал ичиб юрган кишиларда LDL-зарарли холестерин миқдори 41% га пасайганини, ва фойдали HDL-холестерин эса, 8 % га кўпайганини тадқиқотлар исботлади.
Ҳар куни инсон буйраклари тахминан 115-140 литр қонни тозалаб беради, натижада чиқинди ва ортиқча суюқликлардан иборат 1-2 литр пешоб ажратиб беради. Жигар билан биргаликда буйраклар Яратганнинг табиатдаги энг мукаммал тозалаб берувчи тизимини ташкил этади.
Лекин овқатланиш давомида шакар, туз, жониворлар оқсили, ёғлар ва турли консервантларни ҳаддан ташқари суистеъмол қилиш турли касалликлар ва буйрак фаолиятида етишмовчиликлар келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.
Активлаштирилган кўмир пешоб, бошқа заҳарли ва зарарли суюқликларни организмдан чиқариб юбориши сабабли, бу фойдали табиий шифобахш восита буйраклар саломатлигини сақлашда беқиёс ёрдам беради.
Овқатланишдан содир бўлган заҳарланиш ҳолати кишилар ўртасида кенг тарқалган ҳодиса — фақат биргина АҚШда ҳар йили кишилар ўртасида 48 млн заҳарланиш ҳолати қайд этилади.
Кўнгил айнишдан, ич кетишидан, қоринда бўладиган оғриқдан, овқатланишдан бўладиган заҳарланишдан сўнг йўқотиладиган кунлардан ҳимояланиш усулларидан бири бу — мазкур нохуш ҳолатлар кузатилганининг дастлабки лаҳзаларидаёқ активлаштирилган кўмир таблеткаларидан истеъмол қилиш. Активлаштирилган кўмир истеъмол қилиш овқатланишдан кузатиладиган заҳарланишда ҳам тавсия этилади, чунки у токсин (заҳарли) моддаларни бартараф қилади.
Терининг майин ва юмшоқ бўлиш сири
Кир ва ёғ теридаги тешикчаларни бекитиб қўяди. Улар юз терисига салбий таъсир кўрсатиб, инсонни қаримсиқ қилиб кўрсатади, терини тозалаш учун ишлатиладиган замонавий воситалар эса, зарарли кимёвий моддалар билан тўйинтирилган.
Активлаштирилган кўмир гўё магнит каби тери тешикчаларидан кир ва ёғларни сўриб олади, терини тоза, мусаффо ва юмшоқ ҳолга келтиради.
Инсон терисининг кўркамлиги ва чиройига зарар етказувчи токсинлар, кир ва ёғлар сочларга ҳам ўз таъсирини кўрсатади, улар кўринишини нохуш ва кўримсиз ҳолатга олиб келади.
Активлаштирилган кўмир соч фолликуллари (тухум ҳужайра, соч илдизи тўқималари)ни тозалайди, уни ипакдек майин ва чиройли товланадиган қилади. Экологик зарарли химикатлардан иборат шампунлардан фарқли ўлароқ, активлаштирилган кўмир 100% экологик тоза, табиий моддалардан ташкил топган воситадир.
Тиш чўткасига активлаштирилган кўмирни майдалаб сепиб, ҳафтасига 2-3 марта тишлар ювилса, кифоя қилади. Активлаштирилган кўмир тиш эмалини тозалайди, тишлар сиртида пайдо бўлаётган кераксиз кир қатламини микроскопик зарралардан тозалаб, асл-мусаффо ҳолига келтиради.
Оғиздан келадиган нохуш ҳиддан фориғ бўлишда ҳам активлаштирилган кўмир қўл келади. Бу нафақат нохуш ҳидни йўқотувчи восита, балки оғиз бўшлиғидаги кислота-ишқор мувозанатини меъёрига келтирувчи табиий воситадир, бу эса тиш ва милкларни ҳар хил касалликлар ва бактериялардан ҳимоялайди. Тишингизни активлаштирилган кўмир билан тозаланг, ҳаяжонланишга ўрин йўқ, у мазага эга эмас, қоралиги ҳам сизни ўйлантирмасин, оғизни ғарғара қилиб ювилганда кўмир ранги ҳам ювилиб кетади.
Активлаштирилган кўмир фаоллиги инсонни ёшартириши, тери ва сочларга чирой бериши, тишларни садафдек оқартириши билан чекланмайди. Активлаштирилган кўмир таблеткаларини мунтазам истеъмол тананинг эрта қартайишига сабаб бўлувчи зарарли токсин ва шлакларни организмдан чиқариб юбориши илмий тадқиқотлар асосида исботланган.
Сабзавот ва мевалардаги пестицидлар, ҳайвонни сўйилмасидан олдин уни семиртириш учун қўшиладиган гўштидаги гормонлар, ичимлик сувлардаги кимёвий моддалар — биз ўта токсик шарт-шароитларда яшаяпмиз.
Бу зарарли моддалар инсон организми ошқозон-ҳазм тизимида йиғилиб боради, бу эса, шамоллаш касалликларини келтириб чиқаради ва куч-қувватни кесади. Мустаҳкам соғлик ва яхши кайфият учун ошқозон-ичаклар ҳазм тизимини мунтазам тозалаб туриш лозим. Бу мақсадга эришишнинг энг яхши воситаси — активлаштирилган кўмир таблеткаларини истеъмол қилиш. Етти кун кўмир таблеткалари билан детоксификация (зарарли моддалардан организмни тозалаш) қилиш — сизнинг саломатлигингизни тиклашга асосдир.
ШАҢАРАҚ БИР МОЧАЛКАДАН ПАЙДАЛАНЫЎЫ МҮМКИН БЕ? Ҳәр бир шаңарақтың өзине тән гигиеналық әдетлери болады. Айырым үйлерде ҳәмме бир мочалкадан пайдаланса, базылары ҳәтте мочалкадан бир мәртеден артық пайдаланбайды. Қайсы жағдай шынында да гигиена көзқарасынан туўры болса, базылары буған тек ғана әдетленип қалған, болғаны. «Шаңарақлық» мочалкадан пайдаланыў қаншелли дурыс? Буған микробиологлар жуўап береди. Гигиена қағыйдаларына гөре, ҳәр бир адамның жеке мочалкасы ҳәм сүлгиси болыўы шәрт. Тис щёткасын айтпаса да болады. Өйткени ҳәр ким өз микробиозы, бактерияларына ийе болып, олар өзи ушын ғана қәўипсиз. Бирақ басқаларға зыян жеткерип қойыўы мүмкин. Биз айырым микроорганизмлер менен «апақ-шапақ» болып жасаймыз. Олар бәрқулла бизиң микрофлорамызда болады. Егер де оған сырттан жат денелер түссе, ортада қарама-қарсылық келип шығады. Бул ақыбетинде қышыма ҳәм бөртпелер сыяқлы қолайсыз жағдайлардан үлкен кеселликлерге дейин себеп болыўы мүмкин. Әдетте мочалка қурғап үлгермейди, себеби ол ҳәрдайым ығал жерде турады. Сол тәризде ол бактериялар, соның ишинде Staphylococcus aureus (алтын рең стафилококк) көбейиўи ушын қолай шараят жаратады. Бул бактерия көплеген кеселликлерди келтирип шығарыўы мүмкин: безеў (угри) сыяқлы жеңил тери инфекцияларынан баслап менингитге шекем. Кеселлик жуқтырыўдың алдын алыў ушын айрықша мочалкадан пайдаланыў, ислетип болғаннан кейин жақсылап жуўып кептириў талап етиледи.
Шадлық гормонлары туўралы
Денсаўлықтың дәрежелери
Мәмлекетлик медицина қамсызландырыў механизмлерин енгизиў бойынша әмелге асырылатуғын ис-илажлар ҳаққында МАҒЛЫЎМАТ
Биз түрли кеселликлерге қарсы гүресиўде дәрилерге сүйенемиз. Сол себепли, ҳәр бир шаңарақта үлкен бе, киши ме дәри қутысы болады. Ҳәтте дәрилер менен емлениўге қарсы адамлардың үйинде де биринши медициналық жәрдемди көрсетиўге мөлшерленген дәри қутысы бар. Олардан ең керек ўақытларда пайдаланып, дәртимизди жеңиллестиремиз. Усы дәри-дәрмақлардың биз билмеген қандай зыянлары бар? Бүгинги тема тап усы ҳаққында…